Фуқаролигини алмаштирган мексикалик қиличбоз аёл Ўзбекистон ҳақида илк фикрларини билдирди (+фото)

0
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги аъзоси Паола Плиего сўнгги кунларда рўй бераётган воқеалар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«ОАВда мен ҳақимда кўплаб ёлғон хабарлар тарқалмоқда. У ерда мен айтмаган, хеч қаерда ёзмаган сўзларим айтилмоқда. Аккаунтларимга ҳужум қилишди ва одамлар менга алоқаси бўлмаган нарсалар ҳақида гапиришмоқда. Тўғри, мен Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишдан фахрланаман. Бу ажойиб мамлакат. Мен Мексикада туғилганман ва у ерни жуда севаман, у ер ҳақида ёмон гап гапирмайман. Мен туғилган жойим билан ғурурланаман. Аммо, энди мен халқаро мусобақаларда Ўзбекистонни ҳимоя қиламан. Шунинг учун, синглим Фернанда ва онам, ажойиб спортчи ва мураббий Хольда ҳам Ўзбекистонда эканликларидан фахрланадилар. Мен спортчиман ва спорт билан шуғулланаман. Мен оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлишни истамайман. Бу борада фақатгина эришган натижаларим орқали эътиборга тушишни истайман. Номимни спортдан ташқари сиёсат ёки бошқа бирор бир мавзуда ишлатишларини истамайман. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни сабрсизлик билан кутяпман. Менинг асосий тилагим – мен билан фахрланишингизни истайман. Ҳурмат билан Паола», – дея спортчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here