Ботқоқ футболи бўйича Европа Чемпионати ўтказилганидан хабарингиз борми? (+фото)

0

Польшанинг Корицин шаҳрида Ботқоқ футболи бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа аёллар ҳамда эркаклар ўртасида ўтказилган бўлиб, унда мезбонлар билан биргаликда Россия, Буюк Британия, Литва, Белорус, Испания, Туркия, Арманистон, Нигерия ва Гана мамлакатидан келган жамоалар иштирок этди.

Ботқоқ футболи қоидаларига кўра оёқ кийимни ўйин давомида алмаштиришга рухсат этилмайди. Майдон махсус сунъий тўшамага эга бўлиб, унинг ҳажми 60х35 метрни ташкил этади. Жамоалар таркибида 5та ўйновчи футболчи ва бир дарвозабон бўлади. Баҳс 12 дақиқадан 2та бўлимдан иборат. Жарима зарбалари эса қўл билан амалга оширилади.

Бу йилги эркаклар ўртасидаги баҳсларда Россиянинг «Saint-Petersburg Lakes» жамоасии мусобақа тарихида илк маротаба зафар қучди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here