Россия раҳбарини ҳақорат қилган телебошловчини атиги 2 ой муддатга ишдан четлатишди холос…

0

 

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида жойлашган «Рустави-2» телеканали бошловчиси Георгий Габуния ўзининг «Постскриптум» муаллифлик кўрсатуви жараёнида Россия президентини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганди. Ҳақорат шу қадар кескин эдики, у тилга олган сўзларни эслашнинг ўзи уят. Телебошловчининг бу ҳақорати телеканал офиси ёнида юздан зиёд одам тўпланиб, тартибсизликлар содир этилишига сабаб бўлди. Кейинроқ Грузия президенти ва бош вазири Габуниянинг бу ишини танқид остига олди. Мана, натижа. Телебошловчи ҳатто ишдан бўшатилмади ҳам. Бор йўғи 2 ой муддатга студиядан четлатилди холос. Россия Давлат Думаси депутатлари эса Габуния жиноий жавобгарликка тортилишига умид боғлашганди. Умидлари пучга чиқди.