Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 9 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ваъдабоз, ёлғончи ва қасамхўрлардан нари бўлишингиз тавсия қилинади. Улар барча режаларингизни йўққа чиқариб, кейин томошангизни кўришга ошифта. Билинг, бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда, молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам фақат ўзингизга, ўз кучингизга суяна оласиз. Ижодкорлар куннинг иккинчи ярмида бир-биридан шошқин, зарбдор ғояларни ўйлаб топишади. Агар шу ғояларнинг ечимини ҳам тўғри режалаштира олсангиз, катта пул сизники бўлади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

9 июл куни кутилмаганда юлдузлик касалига чалинишингиз кутилади. Ҳойнаҳой, иш жойингизда олқишлар, мақтовларни кўп эшитган бўлсангиз, беихтиёр ғурурланиб кетгандирсиз? Ёки севган инсонингиз дунёда сиздан яхшиси йўқлигини қистириб ўтгандир? Нима бўлмасин, юлдузлик касали ҳаёт учун хавфли эканини унутманг. Самимий бўлинг. Кечқурун қариндошларингиз сизга ёқимли хабар етказишади. Саломатликни, асабларни эҳтиётланг. Жисмоний зўриқишлардан қочинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Куннинг биринчи ярмида оммавий тадбирларда иштирок этишингиз эҳтимоли бор. Бу тадбирлар сизнинг фойдангизга ишлайди. Катта пул ҳадя этмаса-да, одамлар билан кўпроқ, яқинроқдан туриб мулоқот қиласиз. Мулоқотлар шахсий ҳаётингизни изга туширишда ҳам асқотади. Асабни эҳтиёт қилинг. Кечки пайтга бориб дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз мумкин. Ана шу ерда мустаҳкам асаб керак бўлади. Ёғли, шўр таомлар, ширинликлар ва спиртли ичимликлардан воз кечинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

9 июлда сизни бир қарашда таниб бўлмаслиги мумкин. Чунки кутилмаганда хасис бир одамга айланиб қолгандек кўринасиз. Бир жиҳатдан бу тўғри. Сабаби, сиз барчага яхшилик қилиб чарчамайсиз, улар эса эвазига бир марта бўлсин раҳмат ҳам айтиб қўйишмайди. Куннинг иккинчи ярмида дўконга чиқинг. Ўзингизга ёқадиган буюмларни харид қилинг. Табиат қўйнида дўстлар билан зиёфат уюштириш кўнгилдагидек кечади. Фақат кун давомида бўлар-бўлмасга куч сарфлаб овора бўлманг. Зўриқасиз, натижада касаллик орттириб олишингиз ҳам ҳеч гап эмас.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрталабдан ҳамкасблар сизга мурожаат этиб, ёрдам сўрай бошлашади. Шубҳасиз, ёрдамларингиз қуруқ бўлмайди. Шу баҳонада моддий аҳволингизни ҳам яхшилаб олишга улгурасиз. У қадар таниш бўлмаган бир одам сизни моддий тарафдан қўллаб юбормоқчи. Худо бераман деса шу-да. Шахсий ҳаёт билан боғлиқ режалар тузишдан тийилишингиз талаб этилади. Нега деганда, ҳар қандай режа арзимаган дақиқалар ичида бирдан ўзгариб кетиши мумкин. Кечқурун саломатликни тиклаш масаласига алоҳида эътибор қаратинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

9 июл куни кучингиз ҳам, имкониятларингиз ҳам етарлидан-да кўпроқ бўлади. Улар кўмагида бир неча ойлик ишни дўндириб қўйишингиз мумкин. Бугун муҳаббат ва ижод билан боғлиқ муаммолар осонликчасига ўз ечимини топади. Айрим оилалилар ташқарида ишқий саргузаштларга берилиши эҳтимолга яқин. Эҳтиёт бўлинг. Чув тушиб қолманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактика масаласига жиддий ёндашишлари керак. Кечқурун самолётда парвоз қилиш зарурати туғилса, бу амални бошқа кунга қолдиринг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун ижодкорлар ва илм кишилари кўпчиликнинг диққат марказида бўлишади. Сизни семинарлар, конференциялар, қизиқарли учрашувларга таклиф этишади. Қариндошлар билан рўзғор ташвишлари баҳонасида жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда куч ва асабларни бўлар-бўлмас нарсаларга сарфламаслигингиз тавсия қилинади. Вақтинча бўлса-да, ўзингизни қироллардек тутинг. Кайфият кўтарилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

9 июлда чаён буржида туғилганларнинг кўпчилиги меҳнат таътилига чиқиши кутилмоқда. Ана энди ҳақиқий дам олишни режалаштиришингиз мумкин бўлади. Фақат моддий аҳволингизни яхшилашда жиддий муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин. Агар олдиндан режани пухта қилсангиз, бу муаммолар ечими ҳам узоқ кутдирмайди. Ҳозирги иссиқ кунларда ўта муздек ичимликлар ичишингиз тавсия этилмайди. Ўзингизни ташқи хавфлардан эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ўз ишига мардона ёндаша оладиганларни бугун омад кутиб туради. Эътиборли бўлсангиз, барча ишларингиз бароридан келади. Айримлар сердаромад бир иш топишлари мумкин. Ёлғизларни ҳам тақдир хафа қилмоқчи эмас. Дўстлардан бириникига меҳмонга бориш баҳонасида орзуингиздаги инсон билан танишишингиз мумкин. Шахсий автомобилингиз бўлса, сафарга чиқмаганингиз маъқул. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун иш бажаришда кўпчиликдан ёрдам сўраб чарчашингиз эҳтимоли йўқ эмас. Аммо шу амалдан воз кечиб, ўз кучингиз билан барча ишларни уддаласангиз, ёмон бўлмасди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сергаклик, қатъиятлилик талаб этилади. Керак бўлса, сўнгги чораларни қўлланг. Бироқ ғалаба қилинг. Маъқул вариант банкдан кредит олиш. Айниқса, шахсий бизнесингиз бўлса, кредит олишингиз фақат фойда бўлади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Атрофдагилар қаршисида ўзингизни тутиш масаласига жуда эътиборли бўлишингиз зарур. Эмоциянгизни жиловда ушлай билинг. Муҳаббатда оғир-босиқлик ёрдамидагина суюкли инсонингиз билан меъёрий муносабат юрита оласиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига, айримлар эса ёши улуғ, хаста қондошлардан хабар олишга отланади. Кечқурун ёлғиз қолинг ва эртанги кун режасини хомчўт қилинг. Севимли хобби билан банд бўлиш ҳам зиён қилмайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

9 июл куни қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. У одамлар билан мулоқот чоғида барча зарарли вазиятларни йўққа чиқаради. Хавфсизлигингизни, ўзгалар қаршисида ҳурматингиз ошишини таъминлайди. Кун давомида кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилинг, бассейнда чўмилинг, спортнинг ўзингизга ёққан турлари билан шуғулланинг. Буларнинг барчаси соғлиғингиз мустаҳкамланиши учун хизмат қилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади