Икки фарзанди фожиали ўлим топган ўзбек актёри

0

Шукур Бурҳонов 1910 йил 15 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У болалигидан санъатга, хусусан, актёр бўлишга қизиққан. Шу боисдан ёшлигиданоқ театр тўгаракларига қатнашиб юрган. 17 ёшдан бошлаб Шукур Бурҳонов ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида ишлай бошлаган. У ушбу театрдаги фаолияти давомида элликдан ошиқ спектаклларда иштирок этган. Улар орасида Мирзо Улуғбек, Гамлет ва Сулаймон ота каби образлари билан томошабинларнинг меҳрини қозонган ҳамда уларнинг олқишига сазовор бўлган. Актёр фаолияти давомида йигирмадан ошиқ фильмларда ҳам суратга тушган бўлиб, улар орасида Қора ботир, Юсуф ялангтўш каби бир неча такрорланмас ролларни ижро этган. Шукур Бурҳонов ўз фаолияти орқали 1959 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони ҳамда ўлимидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

Шукур Бурҳонов 1943 йилда Шакархон исмли аёл билан турмуш қурган. Улар икки қиз ва бир ўғил фарзандли бўлишган. Актёр ҳаётида жуда оғир жудоликларга учраган. 1982 йилда унинг Шавкат исмли ёлғиз ўғли 36 ёшида оқ қон касаллиги сабаб оламдан ўтади. Кейинроқ эса 9 ёшли кенжа қизи Шаҳнозахон фильмга суратга тушиш чоғида сувга чўкиб, фожиали ҳалок бўлади. Ана шу йўқотишдан кейин у оғир хасталикка учраб, тўшакка михланиб қолади. Орадан бироз вақт ўтгач, яъни 1987 йил 15 августда вафот этади.