Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 10 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

10 июлда кунингиз жуда ёқимли ва қувончли кечади. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ҳар қандай тўсиқни енгиб ўта оласиз. Кун мобайнида ҳамкасблардан бири билан айтишиб қолишингиз ҳам сизнинг қувончли кунингизга парда торта олмайди. Куннинг иккинчи ярмида кайфиятингиз тушкунликдан кўтарнкиликка қараб сакрай бошлаши, артериал қон босимингиз ошиши мумкин. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Башарти уйда кайфиятингизга путур етадиган бўлса, оила аъзоларингизни айбдор қилиб қўйишдан тийилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Куч йиғиш ва имкониятларни қайта ўрнига қўйишда бугун сизга югуриш машқлари катта ёрдам бериши мумкин. Сиз турли хунук ва бўлар-бўлмас хаёлларга асир бўлиб, ўзингизни одамлардан айро тутишга одатлана бошлагансиз. Спорт худди шу нарсаларни йўқ қилишда ҳам асқотади. Имкон топсангиз, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Муҳаббатда ўзингиздаги ижобий хислатларни намойиш этишдан тийилинг. Улар суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

10 июл куни оила қуришга улгурмаган дўстларимиз бўлғуси жуфтини чор атрофни айланиб излашдан тийилишлари керак. Яхшилаб разм солинг. У шундоқ ёнингизда турган бўлиб чиқади. Рўзғорда етакчилик ролингизни ҳеч кимга берманг. Уни ўзингизда сақлаб қолинг. Таъмир ва бошқа ташкилий ишларни бажаришингизда қариндошлар халал беришларига йўл қўйманг. Улар четдан туриб кузатганлари маъқул.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Тез бажарилиши зарур бўлган ишларни бир четга суринг-да, қадрдон инсонлардан ёқимли совғаларни қабул қилиб олишга ошиқинг. Куч ва вақтингизни ўғирлайдиган барча ишлардан вақтинча воз кечинг. Тадбиркорларга ҳам бугун худо қўшқўллаб беради. Ишончли ҳамкорлар билан узоқ муддатли шартномани имзолайсиз. Айримлар тунда уйқусизликдан қийналишлари, ўзларини ёмон ҳис эта бошлашлари мумкин. Уларни йўқ қилишда халқона муолажа усулларига мурожаат этинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

10 июлда қалбингизгагина қулоқ тутсангиз, кўплаб муваффақиятли лаҳзалар фақат сизники бўлади. Қалбингиз сизни ҳеч қачон алдамайди. Аксинча тўғри йўл кўрсатади. Шошма-шошарликдан, катта тезликда иш бажариш усулингиздан бугун юз ўгириб туришингизга тўғри келади. Муҳаббатда сиз кутган омадли лаҳзалар яқин келмаслиги мумкин. Айниқса, оиласиз бўлсангиз ва бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги ёш масаласи кескин фарқланса, омаддан умид қилмай тура қолинг. Тенг тенги билан деган гап бор-ку, ахир! Тўғри эмасми?

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Паризод буржи остида таваллуд топганлар бугун ўзгаларнинг ғояларига кўз олайтиришлари кутилади. Ундан кўра профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда малака оширганингиз маъқул эди. Молиявий масалада зийраклик билан иш тутинг. Пулсиз ҳеч бир режа амалга ошмаслигини унутиб қўйманг. Муҳаббатда вазиятни ўз назоратингизга олмасангиз бўлмайди. Сезган бўлсангиз, жуфтингиз билан орангиздаги ишқ романи анчадан бери чиройли эртакка менгзалишни бас қилган. Эртакни ортга қайтармасангиз бўлмайди, дўстим.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

10 июл куннинг биринчи ярмида яқин манзилга сафар қилишингиз кутилмоқда. Атрофдагилар қаршисида нима қилсангиз позициянгиз янада мустаҳкам бўлиши мумкинлиги билан қизиқинг. Бировларни, айниқса, яқин инсонларни танқид остига олишдан, уларга танбеҳ беришдан сақланинг. Тадбиркорликни энди бошлаганлар омаддан умид қилаверсалар бўлади. Ниҳоят бугун орзуингиздаги даромадни оласиз. Башарти хизмат сафарига боришингиз зарур бўлиб қолса, сафарни бошқа кунга қолдиринг. Йўлингиз хатарли кечиши эҳтимолдан холи эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун дунёқарашлар, мустақил фикрлар хазинасини бойитадиган кун. Имкониятдан унумли фойдаланиб қолишингиз тавсия этилади. Яхши ишланг ва ундан кейин яхши дам ҳам олинг. Оила қурмаганларнинг ҳаётида янги босқич бошланиш арафасида. Ҳойнаҳой, никоҳ тўйи масаласида сезиларли ҳаракатларни содир этсангиз керак. Бахтингизни берсин! Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тунда сутли маҳсулотлар истеъмол қилганингиз маъқул.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

10 июлда ўқотар буржи остида туғилганлар жуда эҳтиёткорлик билан иш кўришлари лозим. Худо кўрсатмасин, кичик хатога йўл қўйсангиз ҳам кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ҳар бир қадамингизни қатъий ҳисоб-китобларга таянган ҳолда босинг. Иш жойингизда сизга омад кулиб боқади. Энг муҳим ва мураккаб лойиҳалардан бирини ҳақиқатга айлантира оласиз. Муборак бўлсин! Кимки бугун хизмат сафарига чиқса, моддий манфаат кўради.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ҳаётий тажрибангизни ишга солишингизга тўғри келади. Олдинда сизни шундай қалтис вазиятлар кутадики, уларни ўзингизга бўйсундириш учун анча-мунча тер тўкишингиз лозим бўлади. Зарарли одатлардан воз кечишни бугуноқ бошлашингиз керак. Ортиқча вазн пайдо бўлган чиқса, тунлари ёғли ва оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолини тўхтатинг. Ундан кўра эрталаблари югуриш машқларини бажарганингиз дуруст.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

10 июл куни ҳали ҳануз одамларга керак эканингизни чуқурроқ ҳис этишингиз учун арзирли сабаблар пайдо бўлади. Фақат орзулар қулига айланиб қолишдан сақланинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишингиз учун имкониятлар ўз вақтида ҳозир бўлади. Аниқроғи, бу масалада ташқаридан ёрдам келади. Бугун организмни заҳарли моддалардан тозалаш амаллари муваффақиятли кечади. Ўзингизни, саломатлигингизни, асабларни, яқинларингизни, суйганингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун табиат қўйнида дам олиш учун отлансангиз, жуда тўғри йўл тутган бўлардингиз. Дам олиш тушкун хаёллардан халос бўлишингизда катта ёрдам беради. Бошқаларнинг оғирини енгил қилишга шошилманг. Ундан кўра шахсий ҳаётингиз билан шуғулланинг. Ёлғиз яшайдиганлар учун бўлғуси жуфтини учратиш ва танишиш имконияти кечки пайт пайдо бўлади. Бу воқеа қариндошларингиздан бириникида содир бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади