Бухоролик эркак ёстиқдошини ғишт билан тушириб, сал бўлмаса ўлдириб қўяёзди…

0

 

Бу воқеа Бухоро вилояти Вобкент туманига қарашли «Қипчоқ» маҳалласида 2019 йил 26 июн куни содир бўлди. 53 ёшли исми-шарифи сир тутилган эркак 42 ёшли турмуш ўртоғини ўзаро жанжал пайтида пишган ғишт билан урган. Оқибатда аёл бош қисмидан жиддий жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.