Динда саволим бор: Қуръон таржимасини ўқияпман деб бўлмайдими?

0

Савол:

Қуръон таржимасини ўқияпманми ёки маънолари таржимасиними?

Ассалому алайкум! Кўпинча “Қуръон таржимасини ўқияпман”, десак, “Йўқ, Қуръон маънолари таржимасини ўқияпсан”, дейишади. Фарқи нимада?

 

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Қуръоннинг таржимаси деб бўлмайди. Чунки у Аллоҳнинг ожиз қолдирувчи каломи бўлиб, унинг айнан таржимасини қилиб бўлмайди, бундай қилишдан банда ожиздир. Шу сабаб “маъноларининг таржимаси” дейиш лозим.

Бинту Содиқ саҳифасидан олинди