Қуйлиқ деҳқон бозори ёнидаги кўприкдан бир қиз ўзини ташлаб жонига қасд қилишни мўлжаллаганди. Аммо…

0

 

Шу йил 9 июл куни соат тахминан 21: 40 да Тошкент шаҳар Миробод туманига қарашли Қўйлиқ деҳқон бозори ёнидаги баланд кўприкдан бир қиз ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлганди. Ўткинчилардан бири дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига хабар қилди. Зум ўтмай, бу ерга туман ички ишлар бўлими ва миллий гвардия ходимлари етиб келишди. Улар ташкил этилган профессионал тадбир натижасида қизни ўлимдан қутқариб қолишди. Кейин эса уни туман ички ишлар бўлимига олиб кетишди. Бўлимда қизнинг шахси аниқланди, керакли психологик суҳбат ўтказилди.

Маълум бўлдики, у 1992 йил 15 июнда таваллуд топган. Тошкент вилоятига қарашли Нурафшон шаҳрида истиқомат қиларкан. Уйида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган-у, Қўйлиққа келиб жонига қасд қилишни режалаштирган экан.

Ҳозирги пайтда исми-шарифи сир тутилган бу қиз билан психологлар иш олиб бормоқда.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here