Энди Қрим Украинага тегишли эканини тан олмаганлик учун қамоқ жазоси белгиланади…

0

 

Яқинда Украина Олий Радасига янги қонун ҳужжати тақдим этилди. Унга кўра энди кимда ким Қрим, жумладан, Донецк, Луганск вилоятларининг айрим ҳудудлари Украинага тегишли эканини тан олмаса, жиноий жавобгарликка тортилади. Жавобгарлик муддати эса 3 йилдан 5 йилгача этиб белгиланади.

— Қрим автоном республикаси, Севастополь, Донецк, Луганскдаги айрим туман, қишлоқ, посёлкалар Украинага тегишли эканини қасддан тан олмаслик жиноий жавобгарликка тортилиш орқали жазоланади. — дейилган янги қонун ҳужжатида. — Айбдорнинг мол-мулки ҳам давлат фойдасига мусодара қилинади.

Янги қонун ҳужжатига Олий Рада спикери Андрей Парубий, депутатлар Виктория Сюмар ва Мария Ионовалар муаллифлик қилган.

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here