Саудия маликасини сантехникнинг шаънини ҳақоратлаганликда айблашмоқда…

0

 

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг опаси Ҳасса бин Салмонни Франция суди сантехникка босим ўтказганлик, масхаралаганлик, шаънини қўпол тарзда ҳақоратлаганликда айбламоқда. Тергов ҳужжатларида таъкидланадики, маликанинг тансоқчиси келиб чиқиши мисрлик, аммо Францияда яшовчи сантехникни айнан хожаси кўрсатмасига биноан шафқатсизларча калтаклаган, тиз чўкишга ва маликанинг оёғини ўпишга мажбур этган. Бунга сабаб шуки, сантехник маликанинг рухсатисиз 2016 йил кузида Париждаги у яшайдиган квартирани суратга олиш билан шуғулланган.

Прокурор суддан маликани 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ва 5 минг евро миқдоридаги жаримага тортишни сўрамоқда. Тансоқчи эса 8 ой муддатга қамалиши ва 5 минг евро миқдорда жарима тўлаши шарт экан.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here