Украина янги президенти Владимир Зеленский Порошенко жамоасини бир умрга юқори лавозимларни эгаллашдан маҳрум этади…

0

 

Украина янги президенти Владимир Зеленский алоҳида қонун лойиҳасини имзолади. Бунга кўра, 2014 йилдан ҳукумат тепасида бўлган юқори лавозимли шахслар, жумладан, собиқ президент Петр Порошенко махсус тафтишдан ўтказилади. Бир умрга юқори лавозимларни эгаллашдан маҳрум этилади.

Зеленскийнинг гапига қараганда, собиқ президентнинг жамоасидагилар билан одамга ўхшаб суҳбатлашиш, бирор масалани уқтиришнинг ўзи мумкин эмасди. Улар иш жараёнида хоҳлашса ишга келишарди, хоҳлашмаса, келишмасди. Айнан улар мамлакатда коррупция жинояти урчиб кетишига сабабчи бўлишган. Норозиланган фуқароларни калтаклаш билан қўрқитишдан ҳам тийила олишмаган.

— Ундайларни уруш ҳолатида бронежилет кийдириб, олдинги сафга қўйиш керак эди, — деди Зеленский. — Ёки асирларга алмаштириб юборилса ҳам зиён бўлмасди. Аммо ҳозир биз амалга оширадиган асосий иш уларни бир умрга юқори лавозимларни эгаллашдан маҳрум этиш. Биз Порошенкодан тортиб собиқ ҳукумат аъзоларини, спикерлар, бош прокуратура собиқ раҳбари, хавфсизлик хизмати, мудофаа, божхона, монополияга қарши қўмита собиқ раҳбарларини алоҳида тафтишдан ўтказамиз ва улар қилмишига яраша жазосини олади. Улар билан бирга собиқ президент Петр Порошенко ҳам албатта жазоланади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here