Уйғондингми, дўстим?!

0

Уйғондингми дўстим?!
Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону~тан…
Бугун бир қизиқдим,
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!

Ёмон туш кўрдингми,
Бу эмас қайғу!
«Нималар кирмайди тушга…», – деганлар,
Тасаввур қилгина,
Миллионлаб бемор,
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!

Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, салгина суви қочган НОН,
Қайдадир ўқидим,
Бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.

Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукур қил,
Улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим, НОЛИМА, ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча…

Минг шукур,
Юртинг тинч,
Рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан…
Билмасанг билиб қўй,
Минглаб МУСОФИР,
Сен тепган тупроқни топмай…
Йиғларкан!!!