Ўзбекистонлик икки нафар «халқаро класс»даги фоҳишалар Олмаотада қўлга тушди…

0

 

Фоҳишанинг ори, ҳаёси, виждони, инсоф-тавфиқи, бети бўлмагани камлик қилиб, ватанини ўзга юртлар қаршисида шарманда қилишдан ҳам тийилмас экан. Бу Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўз исботини топди. Шаҳарнинг Олатоу туманида тезкор тадбир ташкил этган полициячилар меҳмонхоналардан бирида 19 нафар фоҳишани қўлга олди. Уларнинг икки нафари эса ўзбекистонлик экани алам қилади.

Қўшмачи 47 ёшли Н. меҳмонхона номерларида фоҳишалар ёрдамида ҳаромдан мўмай даромад кўриб келган. Ҳозирги пайтда қўшмачига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Икки ўзбекистонлик, яна икки қирғизистонлик ҳаром, наҳс қуллари мамлакатдан бадарға қилинди.

Расмий хабарларга қараганда, сўнгги 9 кун ичида Қозоғистон полициячилари Олмаота шаҳрининг ўзида 433 нафар фоҳишани қўлга туширган. Уларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган жами 41 нафар такси ҳайдовчилари ҳам қилмишига яраша жазосини олади.

Кошкийди уларнинг барча-барчаси илдизи билан қўпорилиб кетса!

Астағфирилло!!!