Япония аҳолиси ​433,2 минг кишига камайди​

0
“Шу йилнинг бошига келиб Япония аҳолиси тахминан 124,8 миллионга етди, бу бир йил аввалгига нисбатан яна 433,2 минг кишига камайди дегани”, дейилади Япония ички ишлар ва коммуникация вазирлиги маълумотида. 
Кетма-кет ўн йилдирки, аҳоли сони камайиб бормоқда. Маҳкама маълумотига кўра, бу ерда гап японлар ҳақида бормоқда, хорижликлар, аксинча, кўпаймоқда.
2018 йилда япон оилаларида 921 минг гўдак дунёга келган, 1 миллион 363 минг 564 та ўлим қайд этилган. Оралиқ фарқ аҳоли сони камайишидан дарак бермоқда, дейилади хабарда.