Америкада уч яшар бола отасининг хотираси сустлиги сабабли қурбон бўлди… Наҳотки?..

0

 

Жанубий Индиана университети профессори Эндрю Дилл эрталаб уч яшар ўғли Оливер Диллни боғчасига ташлаб ўтиши лозим эди. Бироқ университетга кириб қайсидир ишини битириб кетишга қарор қилди. Бола машина салонида қолди. Эшиклар қулфланганди. Салонда эса ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқ эди. Профессор ичкарига кириб кетган-у, боласи машинада қолиб кетганини унутган. Орадан уч-тўрт соат ўтгачгина болани боғчага олиб бориши зарурлиги ёдига тушган. Бахтга қарши Оливер деярли ажал билан олишарди. Зудлик билан врач чақиртирди. Лекин врачлар ҳам боланинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У шу ерда оламдан ўтди.

Ҳозирда Оливер қатнайдиган университет боғчаси ёпиб қўйилган. Профессор Эндрю Дилл устидан жиноий иш қўзғатилган. Жиноий ишни маҳаллий прокуратура кўриб чиқмоқда.

Астағфирилло!!!

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here