Андижондаги туғруқхоналардан бирида аёллар жой танқислиги туфайли полда ётишибди…

0

 

Андижон вилоятига қарашли Марҳамат туман туғруқ марказида туғруқдан кейин аёллар жой йўқлиги сабабли полда ётишга мажбур бўлишмоқда экан. Одатга кўра, туғруқ маркази бош врачи Матлуба Темирова бу фактни қатъиян инкор этган. Аммо олинган суратлар факт ҳақиқат эканини кўрсатиб турибди. Қолаверса, исми-шарифини сир тутишга аҳд қилган ҳамширалардан бири айтдики, айрим кунлари жой қолмайди. Шунинг учун аёллар полда ётишга мажбур бўлишади.

— Комплексимизда яқинда таъмирлаш ишлари тугатилди, — дейди бош врач Матлуба Темирова. — Палаталар ёруғ ва тоза. Ҳар бир палатада иссиқ ва совуқ сув бор. Туғруқ маркази 50 кишига мўлжалланган. Ҳозир бу ерда 41 нафар аёл ётибди. Демак, жой йўқлигидан аёлларнинг полда ётгани ҳақидаги гаплар нотўғри…

Яна бир ҳамширалардан бири ёз ойларида туғруқ марказида жой танқислиги ҳақиқат эканини тан олди. Унинг айтишига кўра, баъзида туғруққача ва туғруқдан кейин ётадиган аёллар сони етмиш кишидан ошиб кетади. Шундай ҳолатларда баъзиларини жонлантириш бўлими, баъзиларини интенсив терапияга ётқизишади. Қолган етти-саккиз киши эса полда ётишга мажбур бўлади.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here