ҲАҚИҚИЙ ҲАНГОМАНИНГ БУНДАН БАТТАРИ БЎЛМАЙДИ…

0

 

 

«Қиз, йигит ва ота» ҳангомаси

 

Қобулда китоб сотадиган бир қиз дўконига севгилиси келганини кўради. Шу пайт қизнинг отаси ҳам ёнида эди. Қиз севгилисига қараб отаси тушунмайдиган усулда сўз қотибди:

— Оға, сиз немис ёзувчиси Yorg Danielнинг «Отанг уйдами?» китобини олишга келдингиз шекилли-а?

Йигит:

— Йўқ, мен инглиз ёзувчиси Tomas Munisнинг «Сени қаерда кўришим мумкин?» китобини олишга келгандим.

Қиз:

— У китоб қолмаган, лекин, америкалик ёзувчи Patrice Olferнинг «Олма дарахтларининг остида» китобини тавсия қилишим мумкин.

Йигит:

— Жуда яхши. Белгиялик ёзувчи Jean Barnerнинг «5 дақиқадан кейин қўнғироқ қиламан» китоби ҳам керак эди, топиб бера оласизларми?

Қиз:

— Албатта. Бундан ташқари сизга француз ёзувчиси Mishel Danielнинг «Асло ёлғизлатмайман» китобини ҳам тавсия қиламан.

Бу суҳбатни эшитиб турган отаси қизидан сўрабди:

— Бунча китоб кўплик қилмасмикин, ҳаммасини ўқирмикин бу бола?

Қиз:

— Ҳа, отажон. У жудаям ақлли бола, ҳаммасини ўқийди.

Ота:

— Менинг гўзал қизим, ундай бўлса, шу йигитга Голландиялик ёзувчи Frank Martinisнинг «Мен аҳмоқ эмасман» китобини ҳам тавсия қил. Кейин, ўзинг ҳам рус ёзувчиси Muris Istankovichнинг «Амакингнинг ўғлига турмушга чиқишга тайёрлан» китобини албатта ўқиб чиққин!..