Калининградда врач реаниматолог ўзбекистонлик чақалоқни қасддан ўлдирганликда айбланди…

0

 

Калининград суди №4 туғруқхона врач-реаниматологи Элина Сушкевични уй қамоғида қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди. Буни оламдан ўтган ўзбекистонлик чақалоқнинг онаси талаб қилган. Айтишларича, вақтинчалик туғруқхона раҳбари лавозимида ишлаб келган Елена Белая ҳозирча маълум қилинмаган сабабларга кўра чақалоқни ўлдириш ҳаракатларини ташкил этганликда айбланиб, 2018 йил ноябрида уй қамоғига маҳкум этилган. Реаниматолог Элена Сушкевич эса ушбу қотилликнинг ижрочиси сифатида шу йил июн ойида қўлга олиниб, уй қамоғига ҳукм қилинган. Агар айби исботланса, Сушкевич 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳозир уни судда икки адвокат ҳимоя қилмоқда. Марҳумнинг онаси эса врач тез орада СИЗО га ўтказилишини талаб қилишдан тўхтагани йўқ.

— Мен айбимни бўйнимга олмайман, — деди Сушкевич суд мажлисида. — Тақиқловларни бўйин товламасдан ижро қилмоқдаман. Талаб қилинган барча қоидаларга амал қиляпман. Шундай экан, мени жамиятдан ажратиб қўйишларингиз нотўғри….

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here