Клавиатуранинг элементар жиҳатини биласизми?

0

Ҳар биримиз деярли ҳар куни компьютердан фойдаланамиз, клавиатура билан матн терамиз, бироқ PCдан шунчалик кўп фойдаланганимиздан ундаги баъзи майда жиҳатларга, ҳаттоки, эътибор ҳам бермаймиз.

Масалан, кўпчилик QWERTY клавиатурадаги F ва J тугмаларининг пастки қисмида бўртиб чиққан чизиқча борлигини пайқамаган бўлса керак. Хўш, бу бўртмалардан мақсад нимада?

Бу клавишларининг пастки қисмида жойлашган бўртмалар ёзаётган кишига ўнг ва чап бармоқларни клавишлар панелига қарамасдан ҳам, клавиатура бўйлаб тўғри жойлаштириш имконини бериш учун атайлаб яратилган. Бармоқларни «home row» (бош қатор) деб аталувчи клавишлар гуруҳи бўйлаб тўғри жойлаштириш билан бошқа клавишларни клавиатурага қарамасдан ҳам тўғри аниқлай олиш ва ёзиш тезлигини ошириш мумкин. QWERTY клавиатурада «home row» гуруҳига ўнг қўл бармоқлари учун J, K, L; чап қўл бармоқлари учун эса A, S, D, F тугмалари киради.

Бундан ташқари сонлар панелидаги «5» клавишида ҳам айни бўртиқ мавжуд бўлиб, у ҳам юқоридаги каби вазифани бажаради.