Президент ўғлига мамлакатнинг АҚШдаги элчиси лавозимини таклиф қилди

0

Бразилия Президенти Жаир Болсонару мамлакатнинг АҚШдаги элчиси лавозимини ўғлига таклиф қилди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар берди.

35 ёшли Эдуардо Болсонару ҳозирда Бразилия парламенти аъзоси ва халқаро масалалар бўйича отасининг маслаҳатчиси ҳисобланади. У журналистларга унга расмий таклиф билдирилса, бу лавозимни эгаллашини маълум қилган. Агар шундай бўлса, у конгрессмен курсисидан воз кечишига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, Президентнинг ўғлини “норасмий ташқи ишлар вазири” деб ҳисоблашади ва Бразилиянинг ташқи сиёсатига унинг таъсири катта эканини айтишади. У отаси сингари, америкача қарашларни маъқуллайди ва бразилиялик сиёсатчиларга хос бўлмаган тарзда очиқчасига Исроилни қўллаб-қувватлайди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here