РОССИЯДА ҚОИДАБУЗАР ҚОРАМОЛЛАР УЧУН ЖАРИМА МАЙДОНИ ПАЙДО БЎЛДИ…

0

 

Россиянинг Челябинск вилоятига қарашли Ашинск туманида эгасиз қорамолларнинг кўп қаватли уйлар атрофида кезиши кузатилган. Улар газонларни пайҳон қилган ҳолда, ахлат идишлардаги ахлатларгача еб битириб, атроф муҳитни ифлослантирмоқда. Шуни ҳисобга олиб туман раҳбарлари дайди қорамоллар учун жарима майдони ташкил этишди. Қоидабузар қорамоллар то эгаси белгиланган жаримани тўлаб қўймагунча худди шу жарима майдонида сақланади. Уларни олиб кетиш учун қорамоллар эгалари 10 минг рубл миқдорида жарима тўлаши лозим бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қорамолларни жарима майдонига ҳайдаш ва эгасини жаримага тортиш ҳақида туман раҳбарияти расман қарор қабул қилган.

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here