Россиялик депутат грузиялик журналистни битта гап билан жазавага тушишга мажбур этди… (ВИДЕО)

0

 

У Грузиядаги жанжалкаш сифатида машҳур «Рустави-2» телебошловчиси эди. Россиялик депутат Пётр Толстойдан интервью олиш жараёнида Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини Россия тан олиш-олмаслиги хусусида сўраганда, депутат қисқа ва лўнда жавоб берди.

— Осетия ва Абхазия ҳеч қачон Грузия ихтиёрига қайтмайди. Бунга Россия сўз беради. Ва бизнинг принципларимиз шундай. Чунки икки республика халқи Грузия қарамоғида яшамоқчи эмас. Улар мустақил ҳаёт кечиришни истайди. Уларнинг қарорини Россия бажонидил қўллаб-қувватлайди…

Шундан кейин грузиялик журналист аёл ростакамига жазавага тушиб қолди. Гоҳ қўл ишоралари, гоҳ қўлидаги микрофон билан силталаниб, ниҳоятда асабийлашаётганини ошкор этиб қўйди. Депутат эса гапни қисқа қилди-ю, жўнаб қолди. Журналист аёл унинг ортидан жазава аралаш қичқирди:

— Ҳеч қачон бундай бўлмайди! Бу бизнинг еримиз! Бизнинг ҳудудимиз!!!

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here