Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 13 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

13 июл куни атрофингиздагилардан узоқ бўлишга зинҳор ҳаракат қила кўрманг. Билинг, ҳатто темирдан ҳимоячи ясаб қаршингизга қўйган тақдирингизда ҳам муаммолардан одамлар, атрофдагиларчалик ҳимоя қила олмайди. Одамларни тушуниш, кечира олиш ва барчани борича қабул қилишга одатланишингиз тавсия этилади. Заҳирада ўзингиз хоҳлаган миқдорда пул туришини истасангиз, тежамкорликка эътибор беринг. Дуч келганга пул қарз беришдан тийилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Эрталабдан негадир тушкун кайфият ҳукм суради. Наздингизда ҳамма сизни ранжитишга, камситишга ошифтадек туюлаверади. Аммо ҳақиқатни тан олишингиз керак. Шуларнинг тенг ярмиси ўзингизга ҳам тегишли. Қарсак бир қўлдан чиқмайди. Тезлик билан самимий, меҳрибон, куйинчаклар тарафига ўтмасангиз бўлмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сирлиликдан қочинг. Кўнглингизни барчага баробар очишга ҳаракат қилинг. Айниқса, шахсий бизнесингиз бўлса, сирлилик сизга фойда бермайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

13 июлда эгизаклар буржи остида таваллуд топганларни янги танишувлар ва унутилмас воқеалар кутади. Атрофдагилар сизни жуда қадрлашига гувоҳ бўласиз. Айниқса, ишхонадаги раҳбарлар ва ҳамкасбларнинг муносабатларини кўргач, бир қоп семиришингиз тайин. Бугун хизмат сафарига боришдан воз кечинг. Муҳаббатда ижобий натижаларга эришишни истасангиз, севган инсонингизга янада садоқатли, меҳрибон, тўғрисўз бўлинг, вассалом! Саломатликни асранг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингиз яна қайтадан ўзингизга зиён етказа бошлашига гувоҳ бўлишингиз эҳтимоли бор. На илож, ўтмишдан қочиб қутулиб бўлмайди. Молиявий муаммолар ҳам иккинчи тарафдан қўшимча мушкулотлар келтириб чиқариши мумкин. Лекин ортга чекинишингиз тавсия этилмайди. Ортга чекинсангиз, иш жойингизда мартабангиз пастга қараб шўнғиши ҳеч гап эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Тўғри ва эҳтиёткорлик билан овқатланинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

13 июл куни ёқимли харидлар, кўнгилочар тадбирлар хайрли кечади. Муҳаббатда ҳам қувончли лаҳзалар сизга ҳамроҳ бўлади. Тадбиркорлик билан шуғулланишни яқиндагина бошлаган бўлсангиз, ишончли ҳамкорлар йиғишда ниҳоятда сергак бўлинг. Айнан ўша ҳамкорлар ёрдамидагина даромадингизга даромад қўшилади. Айримлар кечқурун яқин манзилга сафар қилиши кутилади. Сафар сизга ҳам маънавий, ҳам моддий рағбат ҳадя этади. Омадингизни берсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этишлари мумкин. Иш кўзингизга жуда майда кўринса ҳам барибир рози бўлинг. Келгусида афсусда қолмай десангиз, энг кичик имкониятларни ҳам қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилинг. Баъзи дўстларимиз олис сафарга отланиши мумкин. Кечқурун маданий дам олишга эътибор қаратинг. Ё китоб мутолаа қилинг, ёки қизиқарли фильм томоша қилинг. Аммо компьютерда ишлашни бошқа кунга қолдиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажалар масаласини унутиб қўймасликлари керак.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

13 июлда тилингизга эҳтиёт бўлишингиз талаб этилади. Ўзингизга у қадар таниш бўлмаган одамлар қаршисида сирларингизни дастурхон қилманг. Гарчи улар ўзини жуда ишончли қилиб кўрсата бошлашса-да, сукут сақланг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда туб бурилиш содир бўлиши кутилади. Юқори лавозимлардан бирини эгаллашингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Оила аъзоларингиз билан қандай оғир вазият юзага келишидан қатъи назар жанжаллашманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Агар эрталабдан арзимас кичик муаммолар қаршисида ҳам ҳимоясиз одам каби бўшашганча қолаверсангиз, билингки, атрофдагиларга кулги бўласиз. Зиммангиздаги вазифаларни адо этишда жуда сергак бўлинг. Имкон доирасида даромад ва сарф-харажатларни блокнотингизга қайд эта боринг. Кимдир кечқурун олис сафарга отланади. Сафар давомида обрўли ва пулдор бир одам билан танишиб қолишингиз мумкин. Кечқурун ёлғиз қолинг. Тўғри овқатланинг. Режимга амал қилинг. Меъёрни билинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

13 июл куни хотиржам тортиш, дунёни унутган ҳолда чин кўнгилдан дам олишингиз учун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Пул масаласида фирибгарлар чангалига тушиб қолишдан сақланинг. Оилавий ҳаётда бугун сиз етакчи вазифасини бажаришингиз талаб этилади. Адолатли бўлинг. Кўпчилик уй таъмири билан шуғуллана бошлаши кутилмоқда. Айримларникига кечқурун меҳмонлар ташриф буюради. Меҳмонлар билан тотли суҳбатлар кайфиятингизни чоғлашига шубҳа йўқ.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун эрталабдан гўё икки йўл орасида қолиб кетгандек бўласиз. Аниқроғи, сизни катта бир тадбирга таклиф этишади. Лекин бориш-бормаслик масаласида иккиланиб қоласиз. Бугун ҳар қандай хасталикка қарши халқона усуллар ёрдамида курашиш муваффақиятли кечиши мумкин. Аёллар ва қизларга гўзаллик салонига бориб келиш ва ўзига ёқадиган кийимларни харид қилиш тавсия этилади. Бунинг учун моддий аҳволингиз етарлича яхши. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

13 июлда иш бажаришда ўзгалар ёрдамига муҳтожлик сезасиз. Ёрдамчи топилади. Фақат иш битгач, миннатдорчилик билдиришни унутмасангиз бас. Агар кун давомида сизни зиёфатга ёки нуфузли тадбирга таклиф қилишса, ўзингизни дипломатларча тутишингиз зарур бўлади. Кечқурун сафарга отланишингиз мумкин. Сафарингиз муваффақиятли ўтади. Куннинг иккинчи ярмида спортнинг ўта фаоллик талаб қилмайдиган турлари билан шуғулланиш хайрли кечади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Ташвишлар, муаммолар кўп. Кимда ҳам йўқ дейсиз. Лекин сиз елкангизга бутун дунёнинг муаммоси ёпирилган каби тушкунликка тушиб қолишингиз мумкин. Бугун руҳан покланиш, маданий тадбирларга боришингиз фақат фойда беради. Тақдир инъом этган барча яхшилиг-у ёмонликларни хотиржам қабул қилинг. Оила қурмаганлар бугун янги муносабатларга тайёр туришлари керак. Ҳеч қачон оқимга қарши сузманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here