БИР ЯРИМ ЯШАР ГЎДАК ҚИЁФАСИДАГИ 24 ЁШЛИ НОРҒУЛ ЙИГИТ… (ФОТО)

0

 

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги қишлоқлардан бирида Манприт Сингх (Manpreet Singh) исмли йигит истиқомат қилади. У ҳозир 24 ёшни қаршилади. Лекин жуссаси бир ярим яшар гўдакни эслатади. Ҳамқишлоқлар уни худонинг элчиси деб ҳисоблаб, деярли ҳар куни дуо олишга келишади. Врачлар эса йигитнинг бўйи бўқоқ тизими фаолияти бузилишии оқибатида ўсмай қолганини тахмин қилишмоқда. Онаси айтдики, Манприт Сингх олти ойлик бўлганда, бўйи ўсишдан тўхтаган экан.

Маҳаллий врачлар ҳануз йигитдаги бу нуқсоннинг асл сабабини билишмайди. Фақат тахмин қилишади холос. Замонавий тиббий техникалар ёрдамида касалликни аниқлаш, уни даволатишга эса ота-онасининг пули йўқ. Ота-онаси Жаггар Сингх ва Манжиет Каурлар бу масалада қўл силташ, бош эгишдан нарига ўта олишмайди. Моддий аҳвол оғир бўлса қийин-да.

Манпритнинг бир ука ва синглиси бор. Аммо улар бундай нуқсондан холи. Синглиси 19 ёшда. Манпритни худди шу синглиси парвариш қилади.

— Болам ўсишдан тўхтагандаёқ, — дейди онаси. — Ўнлаб врачларга олиб бориб кўрсатганмиз. Улар даволаш мумкинлигини айтишган. Аммо бу катта пул тураркан. Халқона усулда даволатишларимиз эса натижа бермаган. Мен барибир хотиржамман. Негаки, ҳамқишлоқлар, ҳатто қўшни қишлоқларда яшовчилар ҳам боламни худонинг ягона элчиси деб ҳисоблашади. Уларнинг қай бирини Манприт дуо қилса, албатта тилаклари ижобат бўлади. Ҳар куни боламдан дуо олиш учун ўнлаб одамлар уйимизга келишади…

Маълумотларга кўра, Манпритнинг ота-онаси яхши, саховатли одамларга умид боғлашдан тийилишмаяпти. Умид қилишмоқдаки, бир кун келар, саховатли, художўй одам топилади ва у Манпритни худонинг инояти билан нуқсонлардан халос этади.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади