Жокович, Хэмилтон, Шварценеггер ва Жеки Чан биргаликда ҳужжатли фильмга продюсерлик қилишди (+видео)

0

Сербиялик теннисчи Новак Жокович, F-1 бўйича «Мерседес» жамоаси аъзоси британиялик Льюис Хэмилтон, шунингдек, машҳур актёрлар Арнольд Шварценегер, Жеки Чан ҳамда режиссёр Жеймс Кэмерон биргаликда диета ва соғлом ҳаёт кечириш ҳақидаги ҳужжатли фильмга продюсерлик қилишди.

Ушбу фильм томошабинларни гўшт маҳсулотлари ва тез тайёр бўлувчи овқатлардан воз кечиб, табиий нарсаларни истеъмол қилиш, спорт билан шуғулланишга ундаши кутилмоқда. Фильмнинг примераси эса сентябрь ойининг бошларига режалаштирилган.