КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Эр хотинига деди:

— Хотин, оилада эркак ва аёл муаммони ўзаро маслаҳатлашган ҳолда ҳал қилади. Шуни биласанми?

— Биламан. Нимайди?

— Унда юр, ўғлимизнинг математикадан уй вазифасини биргалашиб бажарамиз!

 

* * *

 

— Ҳой, Муниса, қачонгача мени бегона аёлларга рашк қилаверасан-а?

— Яна мени Муниса деб чақиряпсизми? Ким у Муниса, ким?

 

* * *

 

Янги бойнинг беш яшар қизчаси ойисидан сўради:

— Ойи, фаришталарнинг қаноти борми?

— Ҳа.

— Улар уча оладими?

— Албатта. Нега фаришталар билан қизиқиб қолдинг? Тинчликми?

— Кеча дадам уй хизматчимиз Тожиниса опани «фариштам» деди. Тожиниса опа қачон учади?

— Эртагаёқ учиб кетади, қизим, эртагаёқ!

 

* * *

 

Муаллима ўқувчилардан сўради:

— Болалар, электр токи уйларимизга қаердан оқиб келишини биласизларми?

Тошмат:

— Ҳа, биламиз. Электр токи чангалзорлардан, ўрмонлардан оқиб келади.

— Нега бундай деб ҳисоблайсан?

— Кеча дадам соқол олаётиб «Маймунлар яна чироқни ўчириб қўйишди», деб бақирди.

 

* * *

 

Она тўрт яшар ўғилчасини уришяпти:

— Нега ҳаммаёғинг ҳўл?

— Биз болалар билан «Ит-ит» ўйнадик.

— Нима бўпти?

— Мен… Дарахт бўлдим.

 

* * *

 

Беш яшар бола бувисига деди:

— Бувижон, биз болалар билан «Айиқ-айиқ» ўйнаяпмиз. Юринг, биз билан ўйнанг!

— Мен ким бўламан ўша ўйинда?

— Сиз айиқлар қафасига конфет ташлаётган кампир бўласиз.

 

* * *

 

Жинни кутубхонада.

— Илтимос, менга гамбургер, картошка ва кола беринг!

— Ие, бу ер кутубхона, ошхона эмас.

Жинни (шивирлаб):

— Илтимос, менга гамбургер, картошка ва кола беринг!

 

* * *

 

Жинни поездда кетаётиб шеригига деди:

— Қара, машинист қандай қилиб ерости йўли бўйлаб поездни бошқара оларкин?..

— Йўлни яхши билса керак-да!

 

* * *

 

Жинни ўртоғиникида меҳмонда ўтириб сўради:

— Чироқни ўчирганингда у қаёққа ғойиб бўлишини биласанми?

— Йўқ.

— Ҳозир кўрсатаман.

Жинни югуриб бориб музлаткични очди-да, деди:

— Ана, музлаткичда ўтирибди.

 

* * *

 

Старшина аскарларни сафлантириб ошхонага олиб кетяпти.

— Бир, икки! Бир, икки, уч!

Бир болакай чопиб келиб унга деди:

— Амаки, мен ўнгача санай оламан!