КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Бир эркак деразадан ташқарига бошини чиқариб қараса, кимдир гилосини ўғирлаяпти. Овозининг борича қичқирди:

— Вей, туш гилосдан! Қочиб кетаман деб хаёл қилмагин! Барибир эртами-кечми, кимлигингни аниқлайман!

— Албатта, дада!

 

* * *

 

Бир йигит вокзалда мудраб ўтирибди. Нариги ўриндиқдаги бир бола уни туртди.

— Амаки, пальтонгизни ўғирлаб кетишди!

Йигит ўғрининг кетидан чопиб кетди. Етолмагач, тўхтаб қўл силтади:

— Майли, пальто барибир менга калтароқ эди.

 

* * *

 

Бир йигит дўстидан сўради:

— Оғайни, нега муштлашувларга қизил рангли костюмда борасан?

— Мабодо яралансам, уйдагилар қонни кўриб қўрқмасликлари учун.

— Унда нега сариқ шим киясан?..

 

* * *

 

— Бокс ажойиб спорт тури! Мен бу спорт турининг орқасидан яхши пул топяпман.

— Сиз ҳам боксчимисиз?

— Йўқ, тиш дўхтириман.

 

* * *

 

Хотинидан куйган эр ҳасратидан:

— Хотиним ахлат тўкиб келишни тез-тез эсидан чиқариб туради. Эсига тушди дегунча, ахлат ташийдиган машинанинг кетидан чопиб бақиради:

— Ҳой, кечикибман! Ахлатнинг ҳаммасини юклаб кетиб бўлдиларингми? Вой Худойим!..

Шунда унга ҳайдовчи шундай дейди:

— Ҳали ҳаммасини юклаб улгурмадик! Чиқа қолинг!

 

* * *

 

— Алло, милиция! Ҳисобчимиз қочиб кетди!

— Темир сандиқни қарадиларингми?

— У ерда йўқ!

— Унда телевизор ичини қаранглар!

— Телевизор? Нега?

— Футбол мусобақаси кетяпти. Балки, фанатлар орасида ўтиргандир?!.

 

* * *

 

Эркакларга «фойдали» маслаҳат:

— Эркаклар, агар аёл сизга яна бир маротаба имкон берган бўлса, бу имконни қўлдан чиқарманг! Ажрашинг!

 

* * *

 

Психиатр ҳузурида.

— Дўхтир, мен ҳаммага пул улашишни яхши кўрадиган бўлиб қолдим. Сизгаям бир-икки юз доллар пул ҳадя қилмоқчиман.

— Қаранг, шунақа фойдали касаллик ҳам бор экан-ку! Раҳмат, бемор, раҳмат!

 

* * *

 

Эркак дўстидан сўради:

— Бир кун келиб ўзга сайёраликлар билан учрашиб қолсак, улар бизнинг қай жиҳатимизга ҳайрон бўлишаркин-а?

— Бир-биримизга аҳмоқона саволлар беришимизга.