Олмаота электрсиз қолди

0

Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаота электр таъминотисиз қолди, деб хабар берди «Интерфакс».

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг деярли барча районларида электр ўчган.

Кўчаларда светофорлар ишламаяпти, шу боис йирик чорраҳаларда йўл полицияси ходимлари транспорт ҳаракатини тартибга солмоқда.

Кейинги кунларда Олмаотада ҳарорат 35 даражани ташкил этмоқда.

Шаҳарда 1,8 млндан ортиқ киши яшайди.

 

kun.uz