Адиз Ражабов бош ролни ижро этган «Сарвқомат дилбарим» фильмининг намойиши яқин!

0

2019 йил 20 июль куни Бангкокда ўтказиладиган «Халқаро кино кунлари» доирасида, “Сарвқомат дилбарим” бадиий фильмнинг намойиш бўлиб ўтади.
Бангкокда бўлиб ўтадиган фильмнинг премьера намойишида «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг Халқаро бўлими бошлиғи Умид Зуннунов, фильмнинг кинорежиссёри Сарвар Каримов хамда бош ролни ижро қилган киноактёр Адиз Ражабов қатнашадилар. 21 июль куни эса Таиланднинг ОАВ учун фильм ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтиш керак, ушбу намойиш Таиланднинг «RCB Film Club» компанияси ва Ўзбекистоннинг Таиланддаги элчихонаси кўмагида қилинмоқда.