Барчаси учун раҳмат сенга Виталий Денисов! (+фотолар)

1
Россия чемпионатининг янги мавсум илк турида «Локомотив» ўз майдонида «Рубин»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Виталий Денисов қозонликлар сафида ўйинни тўлиқ ўтказди. Айтиш жоизки, 22 дақиқада Денисовнинг ўз жарима майдонидаги қўполлиги туфайли «Рубин» дарвозасига пенальти белгиланди.

11 метрлик нуқтага яқинлашган Антон Миранчук қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Бироқ, унинг ўзи 2  таймда жаримани чиройли тарзда амалга ошириб, баҳсдаги ҳисобни очди.

Кейин эса мехмонлар ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия орадаги фарқни тиклаб, учрашувдаги якуний ҳисобни белгилади.

Мазкур баҳс вақтида  «РЖД Арена»га йиғилган «темирйўлчилар» мухлислари «Локо»нинг собиқ аъзоси Виталий Денисовга атаб баннер тайёрлашди. Унда эса «Барчаси учун раҳмат сенга Виталий Денисов», сўзлари ёзилганди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳимоячи 2013 йилда Украинанинг «Днепр» клубидан москваликлар сафига келиб қўшилганди. Шу вақт оралиғида Виталий жамоа билан Россия чемпионлигини ва икки бора мамлакат кубогини қўлга киритди. Денисов ўтган мавсумни ижара асосида «Крилья Советов»да ўтказди ва жорий йилнинг ёзида эса у эркин агент сифатида қозонликлар аъзосига айланди.

1 ТА ФИКР

  1. Виталий Спасибо Вам!!! Насколько, Витя сын Геннадия (№ 5). Мы тоже блогадарны. «Насаф» Карши

Comments are closed.