Кореялик ватерполчилар жаҳон чемпионатининг икки баҳсида ўз дарвозасидан 94та тўп олиб чиқишди. Бироқ … (+видео)

0

Ж.Кореянинг Кванжу шаҳрида аёллар ўртасида сув полоси бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Мезбонлар илк турда Венгрияга жуда ҳам йирик 0:64 ҳисоби билан мағлуб бўлиб, мусобақа тарихидаги антирекордни янгилашди. Бугун ўтказилган 2 баҳсида эса кореяликлар Россияга 1:30 ҳисобида таслим бўлишди.

Гарчанд, улар жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этишаётган бўлишса ҳам Россия дарвозасига киритилган ягона жавоб тўпини хурсандчилик ва кўз ёшлар билан кутиб олишди.