Илон Маск ўз сирларини очди!

0

Оламшумул ғоялар билан бутун дунёни ҳайратда қолдиришга одатланиб қолган Илон Маск бундан 3 йил бурун ташкил этилган “Neuralink” компаниясида олиб борилаётган тадқиқотлар тўғрисида батафсил маълумотларни илк маротаба ошкор этди.
Маълум бўлишича, бу ерда яратилаётган мослама яқин келажакда бевосита инсон мияси ва компьютер ўртасида ахборот алмашинуви имкониятини тақдим этади. Мосламанинг синовдан ўтказилиши келгуси йилга мўлжалланган. Дастлаб, тажриба одатдагидек сичқонлар иштирокида амалга оширилади.
Барча жараёнлар муваффақиятли амалга ошган тақдирда бир неча йилдан сўнг инсонларнинг компьютерда ишлаш тезлиги ақл бовар қилмас даражага етишини тасаввур этиш мумкин. Дейлик, кундалик фаолиятимизда учрайдиган ҳолатни мисол қилиб олайлик: бир неча саҳифа матнни компьютер хотирасига клавиатура орқали киритиш учун қанча вақт сарфлашга тўғри келади. Юқорида тилга олинган мослама орқали эса буни бир неча дақиқада амалга ошириш мумкин бўлади.
Бир замонлар котиба бўлиб ишлаган ва шовқин солиб ишлайдиган ёзув машиналарида ҳарф терган бувижонлар бу ҳақда эшитиб: “Тиниб тинчимаган одамлар-ей, нималарни ўйлаб топишмайди-я”, десалар ажаб эмас.