Неймарнинг иштаҳаси карнай!

0

Айни дамда трансфер бозорида энг катта қизиқиш билан кузатилаётган футболчи “ПСЖ” ҳужумчиси Неймар бўлиб турибди. Бразилиялик футболчининг собиқ жамоаси “Барселона” уни ортга қайтариш бўйича турли хил таклифлар билан Париж суперклубига мрожаат қилишда давом этмоқда. Аммо ҳар сафар рад жавоби қайтарилаяпти.
Каталонияликларнинг сўнгги таклифи Неймар эвазига 40 миллион евро ҳамда Иван Ракитич ва Филиппе Коутиньоларни беришдан иборат эди. Бироқ “ПСЖ”ни бу таклиф ҳам қизиқтира олмади. Парижликлар молиявий компенсация миқдорининг оширилишини сўрашмоқда.
Испаниянинг “Mundo Deportivo” нашри томонидан тарқатилган энг “қайноқ” хабар эса янада кўпроқ шов-шувларга сабаб бўлди. Нашрнинг ишончли манбааларга таянган ҳолда маълум қилишича, Неймарнинг агенти Пини Захави роппа-роса бешта суперклуб билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу клублар «Реал», «Бавария», «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» и «Барселона» эканлиги айтилмоқда.