Самарада 46 нафар ўзбекистонлик эркак ҳозирча номаълум маҳсулотдан заҳарланиш туфайли шифохонага тушиб қолди…

0

 

16-17 июл кунлари оралиғида Самара вилоят касалхонасига жами 46 нафар ўзбекистонлик эркак оғир аҳволда ётқизилди. Врачларнинг дастлабки ташҳисига кўра, улар ҳозирча номаълум маҳсулотдан заҳарланган.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларининг хабарига қараганда, бу эркаклар Ўзбекистондан Самарага 2019 йили қишлоқ хўжалик ишлари билан шуғулланиш ниятида келган. Умуман, бу вилоятга келганларнинг сони 60 нафарга тенг. Улар барча шарт-шароитга эга уйларда истиқомат қилган. Овқатни ҳам ўзлари тайёрлашган. Айримларнинг муҳожирлар қўлбола ароқ ичган бўлса, ўшандан заҳарланган бўлиши мумкин деган тахмини ҳам йўқ эмас. Хуллас, буни вақт кўрсатади.