Тошкентда «Ласетти» автомобили ҳайдовчиси автоҳалокат туфайли вафот этди…

0

 

17 июл тахминан тунги соат 03: 30 да Тошкент ҳалқа йўлида «Ласетти» автомобилини бошқараётган 33 ёшли ҳайдовчи Т. И. рулда ухлаб қолиш оқибатида машинани симёғочга бориб урган. Уни оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизишган. Аммо врачларнинг саъй ҳаракатларига қарамай, ҳайдовчи оламдан ўтди.

Марҳумни Оллоҳ раҳматига олсин! Яқинларига сабр берсин!