Ашхободда табиий газ портлади. Қурбонлар бор…

0

 

Шу йил 16 июл эрталабки соат 7: 20 да Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳридаги 10 микрорайонда жойлашган уйлардан бирида табиий газ портлади. Шу хусусда тарқатилган хабарда бир нафар гўдак портлаш қурбони бўлгани ҳақида сўз юритилган. Боланинг ота-онаси Юрий ва Надежда Гамбурцевлар ўта оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Айтишларича, уларнинг танаси деярли куйиб битган. Болалар боғчасига қатнайдиган Ева исмли кенжа қизи эса енгил жароҳат олган. У тарбияланаётган боғча раҳбарлари барча ота-оналарга мурожаат этиб, Юрий ва Надежданинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қон беришларини сўраган.