Айроннинг фойдаси ҳақида биласизми?

0

Айроннинг инсон танасига фойдали жиҳатлари кўп.

Бу яхна ичимлик иштаҳани очиш, чанқоқни босишдан ташқари ичаклар микрофлорасини ҳам яхшилайди;

Ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради;

Асаб ва иммун тизимини мустаҳкамлайди;

Моддалар алмашинувини меъёрига келтиради;

Юрак, томир ва нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди.

Қишда эса нафас йўлларининг инфекцион хасталикларга нисбатан курашувчанлигини оширади.

100 грамм айронда 60-90 калория қувват мавжуд.

Айрон ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак яраси хасталикларида, шунингдек, бу ичимликни “кўтара олмайдиганлар”га тавсия этилмайди.