КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Ўта рашкчи хотин кунига эрининг кийимларини текширувдан ўтказиб, бир дона соч толаси топиб олса ҳам жанжал кўтараверарди. Бир куни ҳеч нарса тополмагач, бақирди:

— Ҳа-а, энди кал аёллар билан учрашишни бошладингизми-а?

 

* * *

 

Йигит ва қиз истироҳат боғида кечаси сайр қилишарди.

Қиз:

— Қаранг, анави тол дарахти жуда чиройли экан. Қизиқ, агар гапиришни билса, менга нима дер экан-а?

Йигит:

— «Қизалоқ, мен толмас, чинорман» деган бўларди.

 

* * *

 

Эшик тақиллади.

— Ким у?

— Мен сизнинг врачингизман.

— Кечирасиз, дўхтир, сизни қабул қила олмайман.

— Нега?

— Ўзимни ёмон ҳис этяпман.

 

* * *

 

Врач:

— Мана сизга семиришга қарши дори. Идишда уч юз дона дори бор. Лекин уларни ичишингиз шарт эмас.

— Ичмасам, семириб кетавераман-ку!

— Семирмайсиз. Ҳар куни уч маҳал дориларни полга тўкиб, қайтиадан идишга соласиз. Кўрибсизки, тез орада семириш балосидан қутуласиз.

 

* * *

 

Болалар боғчасидаги жажжилар суҳбатидан.

— Овчининг боласи деди:

— Мени лайлак олиб келган экан.

Деҳқоннинг боласи:

— Мени карамнинг ичидан топиб олишган.

Компьютерчининг боласи:

— Мени дадам интернетдан кўчириб олган.

 

* * *

 

Эр хотини билан узоқ вақт гап талашиб, охири чарчади ва деди:

— Бўпти! Бугун янги йил муносабати билан сен айтганча бўла қолсин!

— Ҳечам-да! Мен қароримни ўзгартирдим!

 

* * *

 

Чукча катта бир шаҳарга борди. Қараса, юқорига жуда чиройли соат илиб қўйишибди. Маҳлиё бўлиб турганди, бир эркак келиб ундан сўради:

— Ёқдими?

— Ёқди.

— Унда ўн минг доллар бер, сенгаям худди шунақа соат олиб бераман.

Чукча ўн минг доллар берди. Эркак кетди ва қайтиб келмади. Алданганини сезиб қолган чукча уйга келиб укасига бўлган воқеани айтиб берди.

Энди укаси ўша шаҳарга бориб, соатга маҳлиё бўлиб турди. Олдига яна ўша эркак келиб сўради:

— Ёқдими?

— Ёқди.

— Ўн минг доллар бер, мен ҳов анави ёқдан сенгаям худди шунақа соат олиб келиб бераман.

Чукча ўн минг долларни берди-да, деди:

— Чукча аҳмоқ эмас. Сен шу ерда турасан, мен ўзим ўша ёқдан соатни олиб келаман.

 

* * *

 

Хасисдан сўрашди:

— Чойингизга неча қошиқ шакар солайлик?

— Саккиз қошиқ. Лекин аралаштирманглар, акс ҳолда чой жуда ширин бўлиб кетади.

 

* * *

 

— Қизим, менимча сен ўйлаб кўрмасдан турмушга чиқяпсан!

— Ойи, ўзингиз менга турмушга чиқиш ҳақида ўйлашга ҳали эрта деб айтгандингиз-ку!

 

* * *

 

— Онаси, ўғлимизга мактабда яхши баҳо олиш шарти билан пул бера бошлаганимиздан бери фақат аълога ўқийдиган бўлиб қолди-я!

— Адашмасам, пулларни муаллими билан арра қилаётганга ўхшайди.