Наманганлик муаллимлар қурилиш ишларига кўнгилли бўлиб чиқишдими ё мажбурлашдими?..

1

 

Маълумотларга кўра, Наманган вилоятига қарашли Чуст туманидаги №- 9 ўрта мактаб муаллимлари мактабдаги қурилиш ва таъмир ишларида иштирок этишмоқда. Ўзлари айтишдики, бу ишга кўнгилли сифатида чиқишибди. Аммо республика халқ таълими вазирлиги, меҳнат вазирлигидагилар муаллимларнинг гапига сира ишонишмади ва ушбу факт юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Гарчи Чуст туман халқ таълими бўлими раҳбари Шавкатбек Йўлдошев муаллимлар «Обод марказ», «Обод қишлоқ» давлат дастури бўйича ташкил этилган ишларда кўнгилли бўлиб иштирок этаётганини баён қилган бўлса-да, икки вазирлик мутасаддилари назоратни, суриштирувларни сусайтиришмаяпти. Агар муаллимлар мажбурий тарзда қурилиш ишларига жалб этилган бўлса, бу соҳага масъул шахслар қонун асосида жазоланади. Негаки, президентимиз Шавкат Мирзиёев муаллимларни таъмир, қурилиш ва бошқа ишларга жалб этмаслик ҳақида фармон эълон қилган.

Бунга қадар Косонсой туман халқ таълими бўлими мудири муаллимларни бетон қуйишга мажбуран жалб этгани учун жазога тортилганди.

 

 

1 ТА ФИКР

  1. Ишониш кийин.50-градусдан ортик температурада кунгилли булиб ишлаш.Ишонмайман.

Comments are closed.