Яна бир футболчи майдонда вафот этди

0

Германиянинг «Дессауэр» клуби ярим ҳимоячиси Штефан Хаберман майдоннинг ўзида вафот этди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Ҳозирча ўлимнинг сабаби маълум эмас. Аммо бунга қадар футболчи ўзини ноқулай ҳис қилган.

30 ёшли Хаберман 2010 йилдан буён «Дессауэр» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Шу пайтга қадар у клуби таркибида 253 ўйинда қатнашиб, 21 гол киритганди.

Аввалроқ, «Юнион де Голондрин» клуби посбони Рамон Исмаэль Коронель пенальтини қайтарганидан сўнг, уни нишонлаётган вақтида юраги хуруж қилиб, оламдан бевақт кўз юмганди.