АҚШга тегишли кема Эрон томонидан учирилган дронни уриб туширди

0

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари тегишли кема Эроннинг учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмасини уриб туширди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.ru».

Дональд Трампнинг таъкидлашича, учувчисиз бошқариладиган қурилма Ормуз бўғозида бўлган АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари кемасидан тахминан 900 метр нарида учган.

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли Бохер универсал десант кемаси ўз мудофааси мақсадида Эрон дронини уриб туширган.

daryo.uz