Ушбу актёрнинг ҳақиқий исм-шарифини биласизми?

0

Убайдулла Омон 1948 йил 31 октябрда Бухорода туғилган. Актёрнинг асл исми Убайдулла Бақоев бўлиб, Убайдулла Омон деган тахаллус билан халқимизга танилган. У мактабни битиргач, Бухоро театрида ишлай бошлаган ҳамда ўзининг илк актёрлик маҳоратини айнан шу театрда чархлаган. Актёр фаолияти давомида элликдан ошиқ спектаклларда роль ижро этган ва режиссёр сифатида ўнлаб спектаклларни саҳналаштирган. Убайдулла Омон шу кунгача йигирмадан ортиқ фильмларда суратга тушган. Ушбу актёр нафақат ўзбек киносида, балки бир неча хорижий фильмларда ҳам роль ўйнаган бўлиб, улардан Россиянинг «Родина ждёт» ва «Платина» ҳамда америкалик киноижодкорларнинг «Умар Хайём» номли фильмларида ўзига хос образларни яратган. Убайдулла Омоннинг театр соҳасидаги кўп йиллик меҳнати муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. Ҳозирги кунда у ўз фаолиятини Бухоро театрида актёр ва режиссёр сифатида давом эттириб келмоқда.