БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Меҳмонхона хўжайинига мижозлардан бири деди:

— Тушунмадим. Меҳмонхона ҳақига телевизорниям қўшиб қўйибсиз. Хонада телевизор йўқ-ку!

— Тўппа-тўғри. Биз телевизор сотиб олиш учун пул йиғяпмиз.

 

* * *

 

Янги бойнинг хотини уй хизматчисини ишга олаётиб ундан сўради:

— Сиз тўтиқушларни яхши кўрасизми?

— Ташвиш тортманг, опажон! Мен овқат танламайман!

 

* * *

 

Эркак танишига деди:

— Қиз кўрибсиз, табриклайман!

— Раҳмат.

— Қизингиз онасига ўхшайдими?

— Билмадим, тили чиқсин-чи, кўрармиз!

 

* * *

 

Эшик қўнғироғи жиринглади.

— Кечирасиз, мен янги бассейн учун хайрия йиғиб юргандим.

— Гап йўқ, ҳозир бир челак сув олиб чиқиб бераман.

 

* * *

 

Беш яшар болакай дадасидан сўради:

— Дада, ички иштонимнинг қаери олди, қаери орқаси?

— Сенга юз марта айтганман. Оқ доғли томони олди. Сариқ доғлиси орқаси.

 

* * *

 

Врач кичкинагина болага укол қиляпти. У йиғлай бошлаганди, врач юпатишга тушди.

— Қара, пашша! Ҳов ана!..

Укол тугаши билан болакай югуриб онасига ёпишди.

— Ойи, пашша орқамни чақиб қочди!

 

* * *

 

Беш яшар бола кўчада конфет еб ўтирганди. Бир аёл ўтиб қолди.

— Хола, конфет ейсизми?

— Майли.

— Хўш, мазалимикан?

— Жудаям.

— Қизиқ, унда итим нега тупуриб ташладийкин?

 

* * *

 

Балиқчи олтин балиқ тутиб олди. Балиқ сўради:

— Учта тилагингни айт, бажо келтираман!

— Менга темир-терсак заводи, зўр машина ва кўп хонали квартира ҳозирла!

— Кредитга оласанми, ё нақд пулгами?

 

* * *

 

— Тошматвой, мана бу топишмоқни топ-чи! Ҳамма нарсани билиб, кўриб, эшитиб туради. У ким?

— Қўшнимиз Орзи хола.

 

* * *

 

Фойдали маслаҳат:

— Агар квартирангиздаги кранлардан сув томчилаётган бўлса, уста чақириб овора бўлманг! Пастдаги қўшнининг ўзи чақириб келади.