Бирлашган араб амирликлари фуқароси хотинини «WhatsApp» орқали ҳақоратлагани учун 2 ойга қамалди…

0

 

Эркак хотини билан бирга яшайдими, ё ажрашганми, бу ҳақда маълумот тарқатилмаган. Хабарда хотини дейилишига қараганда, улар бирга яшашса керак. Агар шундай бўлса, неки ҳақоратлари бўлса, уйга келгандан кейин оғзаки ёғдирса ҳам бўларди. Лекин араб бундай йўл тутмади. У айнан «WhatsApp» орқали хотинининг шаънига ҳақоратлар ёғдираверди. Аёлнинг айтишича, кўп маротаба илтимос қилган. Ҳақоратлайвермаслигини сўраган. Эри қулоқ солмаган. Шундан кейин аёл судга мурожаат этишга мажбур бўлган. Суд эркакни икки ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.

Айтишларига қараганда, эркак суд ҳукмидан норози. Шу сабабли аппеляция судига мурожаат этишни мўлжаллаб қўйганмиш.

Астағфирилло!!!