Бугунги жанг олдидан Пакьяо – Турман ўртасида нигоҳлар тўқнашуви ҳамда вазн ўлчаш маросими ўтказилди (+видео ва фото)

0

Маҳаллий вақт билан 20 июль куни (Тошкент вақти билан эса эртага тонгда), АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида WBAʼнинг ўрта вазн тоифаси бўйича чемпион америкалик Кит Турман (29-0, 22 КО) даъвогар филиппинлик Мэнни Пакьяо (61-7-2, 39 КО) ўртасида WBA Super титули учун жанг бўлиб ўтади.

Ушбу тўқнашув олдидан сўнгги вазн ўлчаш маросими ва боксчилар ўртасида нигоҳлар тўқнашуви ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг учун Пакьяо 10 млн. долларга эга бўлса, Турман 2,5 млн қўлга киритади.