Ҳиндистонда чақмоқ уриши туфайли бутун бошли оила нобуд бўлди…

0

 

Ҳиндистоннинг Бихар штатида бир оиланинг 8 нафар вояга етмаган фарзанди кучли ёмғир пайтида кўчада ўйнаётганди. Бир маҳал чақмоқ чақа бошлади. Фалокат оёқ остида деб шунга айтишса керак-да. Болалар чақмоқ уриши туфайли ҳалок бўлди. Уларни қутқариш учун келган эркак қариндош ҳам чақмоқ касрига қолиб оламдан ўтди. Бундан ташқари яна ўнлаб одамлар жиддий жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди.

Маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганларнинг ҳар бири учун қариндошларига 400 минг рупийдан товон пули берилади.

Ҳалок бўлганларнинг яқинларига штат бош вазири Нитиш Кумар ўз ҳамдардлигини изҳор этди.