Исроил врачлари ўзбекистонлик уч яшар болани юрак хасталигидан халос этишди…

0

 

2019 йил 17 июн куни Исроилдаги Вольфсон шифохонасида юрак порогидан азоб чекаётган 3 яшар андижонлик болакай жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. Расмий хабарларга кўра, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечган. Энди болакай яна маълум муддат Исроилда қолиб муолажаларни охирига етказиши зарур бўлади.

Х. А. исмли бу болакай Ўзбекистон ҳамда Исроил давлатлари элчихоналарининг «Save a Child’s Heart» («Боланинг юрагини асранг») хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этган акцияси доирасида Исроилга борган. Маълум бўлишича, ушбу хайрия ташкилоти дунё бўйича беш мингга яқин юрак хасталигидан азобланаётган болаларга керакли ёрдамларни кўрсатишга улгурди. Болалар Яқин Шарқ, Жанубий Америка, Осиё, Африка ва Европа давлатларида истиқомат қилишади.

Бизнинг республикамизда эса яқин келажакда «Save a Child’s Heart» хайрия ташкилоти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш кўзда тутилган.