Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 21 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

21 июлда одамларга қайсидир масалада ёки ишда ёрдам бериш ишқи билан ёнасиз. Бу албатта савоб иш. Қийналганга ёрдам кўрсатиш Оллоҳнинг мукофотига сазовордир. Фақат бу масалага ёлғон аралашмаслиги керак. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир сизни боплаб алдаган одам кимлигини билиб қоласиз ва шунинг оқибатида кайфиятингиз тушиб кетиши мумкин. Кечқурун уй ёки машина таъмири билан банд бўлишингиз кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Кунингиз байрамона тус олиши ҳақиқатга яқин эканини унутманг. Аммо ниманинг муносабати билан байрам бўлиши ҳозирча маълум эмас. Асосийси, дўстлар ва қариндошлар билан шу баҳонада хурсандчилик қилиб оласиз. Катта пулга эга чиқмасангиз-да, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар кўнглидаги гапларни уятми, андишами тўсқинлик қилиши туфайли бўлғуси умр йўлдошига айта олмай қийналишади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

21 июл куни кайфиятингиз аъло даражада бўлади, ишонинг. Иш, уй, ҳатто дўстларнинг айримларини янгисига алмаштиришни хоҳлай бошлайсиз. Шошилманг. Акс ҳолда ёлғиз ва яна уйсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий бизнеси борлар иш битиришда қатъиятли бўлишлари талаб этилади. Катта ишларга пул тикишдан қўрқманг. Бизнес таваккалчиликни ҳам ёқтиради, унутманг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун атрофдагилар, оила аъзоларингиз, танишлар билан мулойим муносабат юритишингиз, ён беришга мойил бўлишингиз талаб этилади. Иш бажаришда қатъият ва таваккалчиликка ён берган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечки пайт узоқ бир манзилдан узоқ қариндошингиз меҳмон бўлиб келиши мумкин. Ухлашдан олдин сут ичиб ётсангиз, тушларингиз тотли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

21 июлда ҳануз эркин нафас олишга йўл бермаётган зарарли одатларни ташлашингиз учун қулай имкониятлар мўл бўлади. Соғлом турмуш тарзини кечира бошлашингиз керак. Фурсат аллақачон етган. Спорт билан шуғуллансангиз ҳам чалғийсиз, ҳам саломатликка фойда. Муҳаббатда оилалиларнинг ҳам, оиласизларнинг ҳам омади чопади. Баъзилар катта кўчада кетаётиб, бўлғуси жуфтини учратиши ва романтик танишувни бошдан кечириши мумкин. Бардам бўлинг!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Паризод буржи остида таваллуд топган оилали дўстларимиздан айримлари жуфти билан жанжаллашиб қолиши кутилади. Бу жанжал аслида анчадан бери белги бериб келарди. Фақат иккингиз ҳам сезмагансиз. Бугун дам олиш куни эканига қараб ўтирмай, пул тушадиган иш топишингиз керак. Акс ҳолда моддий аҳволингиз заифлашиб қолиши мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Қуёш тиғида узоқ туриб қолишдан сақланинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферадаги магнит бўронларидан сақланинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

21 июл дам олиш куни бўлишига қарамай, ишлайдиган дўстларимиз иш берувчи билан баҳсга киришмасинлар. Йўқса, иш ҳақингизни ҳам ололмай сарсон бўлишингиз мумкин. Атрофдагилар билан мулойим ва жилмайган ҳолда муомала қилинг. Кечқурун дўстларингиз даврасида ўтириб дам олишингиз кутилмоқда. Спортнинг футбол ва волейбол турлари билан кечқурун шуғулланиш сизга ижобий эмоциялар гулдастасини ҳадя этади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Эрталабдан дўкон ёки бозорга тушадиган бўлсангиз, тежамкорликни унутишингиз тайин. Кўзингизга гўзал кўринган буюмларни сотиб олишга интилаверасиз. Баъзида бундай харидларга йўл берса бўлади. Фақат бугун эмас. Бугун йўл берадиган бўлсангиз, пулсиз қолиб кетишингиз турган гап. Оилада рўзғор буюмлари масаласида жиддий муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Айримлар автомобил таъмири билан овора бўлади. Башарти олис ёки яқин манзилга сафар қилиш зарурати туғилса, бошқа кунга қолдиринг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

21 июл куннинг биринчи ярмида сизни ёрқин учрашувлар кутиб туради. Гап мартаба ошиши ва бизнесга бориб тақаладиган бўлса, максимал даражада ҳушёр туришингиз тавсия қилинади. Атрофдагилар билан мулоқотда ҳар бир гапингизни мулоҳаза қилиб кейин тилга кўчиринг. Молиявий соҳада муаммо бўлмайди. Фақат сиз йирик бир харидни амалга оширмоқчи эдингиз. Бахтга қарши бугун ундай харидларга маблағингиз етарли эмас. Етарли бўлган тақдирда ҳам харидни амалга оширгач, пулсиз қолиб кетасиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Тоғ эчкиси буржи остида туғилган ёлғизларга бугун барча ҳавас қилса арзийди. Уларнинг аксарияти кун давомида бўлғуси суюклисини учратиб танишади. Шуниси ажабланарлики, сиз анча вақтлардан бери уни юрт кезиб қидиргансиз. Мундоқ қарасангиз, у ёнгинангизда яшаган бўлиб чиқади. Куннинг иккинчи ярмида севимли хоббингиз билан шуғулланиш ҳамда саёҳатга чиқиш имкониятлари пайдо бўлади. Аммо бунинг учун аввал меҳнат таътилига чиқишингиз керак.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

21 июл сиз учун омадлар ва стандартлар кунига айланади. Ўзингизни тутишингиздан тортиб бажарадиган ишингизгача жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беради дейишса, ишонаверинг. Ортингиздан ғийбат қилувчиларни кўрмасликка олиб ўтиб кетинг. Ундайларга қарши курашишнинг энг яхши усули сукут эканини унутманг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун шериклар маслаҳатига тўлиқ ишониб қолмасликлари керак. Бу инқирозга олиб келиши мумкин. Кечқурун бир марта бўлсин саломатлигингизни назоратдан ўтказиб қўйинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун ғалаба фақат сиз томонда бўлади. Лекин жанг қиладиган рақибнинг ўзи йўқ. Бу яхшиликка. Жанжал ва келишмовчиликлар яхшиликка олиб келмайди. Куннинг иккинчи ярмида вақт топиб табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётингизда фавқулодда салбий ўзгариш кўзга ташланиши мумкин. Олдини олишга вақтингиз бор. Ҳаракатга тушаверинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади