Хитойлик 13 яшар бола бирдан иккита самолётни олиб қочди…

0

 

Хитойнинг Цзянсу ва Чжэцзян вилоятлари орлағида жойлашган Тайху кўли соҳилидаги аэродромга ярим тунда 13 яшар болакай кириб борди-да, бирданига иккита енгил моторли самолётни олиб қочди. Унинг мақсади самолётларни ўғирлаб сотиш эмас, балки маза қилиб катайса қилиш эди холос. Аммо биринчи самолётни бошқаришда хатоликка йўл қўйди-ю, деворга бориб урди.

Кейин иккинчи самолётга ўтирди ва уч марта аэродромни айланиб сайр қилди.

Самолётлар эгаларидан бирининг айтишича, бир неча кун олдин кундуз куни худди ўша бола самолётни қандай таъмирлашаётгани билан қизиққан. Таъмир жараёнини эринмай бир неча соат томоша қилган. Демак, шу баҳонада самолётни қандай бошқариш кераклигини ўрганиб олган.

Болакай полиция маҳкамасида айбини бўйнига олди. Оиласидагилар эса у ярим тунда кўчага чиқиб кетганини пайқашмаган экан.